avatar
Куч
431.50
Рейтинг
+176.01

TAYLQEI

Мақолалар

ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!

ТАЙЛҚЭИ

Она замин ва инсон,


Жону тандир, жону тан,


Беминнат ота макон,


Шу Ватандир, шу Ватан !


                                     Асрагайдир мардлари,


                                     Дилдан артиб гардлари,


                                     Бахтдир менга дардлари,


                                     Шу ватандир, шу ватан !


 



 


ЗАЛОЛАТНИ ЮКЛАБ ОЛМА!

ТАЙЛҚЭИ

   Маълумки, мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, ёт ғоява таъсирларга қарши мустақил иммунитетга эга, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.


Ана шундай эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида “Зиё” студияси томонидан ёшларни бузғунчи ғоялар моҳиятидан огоҳ этишга бағишланган “Залолатни юклаб олма” фильмининг факультетларда намойишлари ташкил этилди.


 


 


  


“Соғлом болани тарбиялаш – умумий вазифамиз”

ТАЙЛҚЭИ

“Соғлом болани тарбиялаш – умумий вазифамиз”


 


   Бола одоби, тарбияси билан гўзал. Шу боис фарзанд тарбияси азал-азалдан ота-она олдидаги муҳим вазифалардан бири бўлиб келган. Ҳар бир ота-она фарзандининг яхши хулқли, баркамол инсон бўлиб улғайишини орзу қилади. Унинг нурли келажаги ҳақида ширин-ширин хаёлларга берилади.


 



  


Ёшларга оид давлат сиёсати

ТАЙЛҚЭИ

   12 июнь куни Тошкент автомобил-йўллар институти Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурига асосан бўлиб ўтди.


 



 


“ҚУРИЛИШ МЕХАНИКАСИ” ФАНИНИ ЎЗЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ

ТАЙЛҚЭИ

   “ҚУРИЛИШ МЕХАНИКАСИ” ФАНИНИ ЎЗЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ


 



 Ҳаммамизга маълумки Республикамизда ялпи ички маҳсулотнинг 60 % ижтимоий соҳага йўналтирилган бўлиб, шундан 34 % таълим соҳасига ажратирилган. Юртимизда таълим ижтимоий тараққиёт соҳасида устувор деб эълон қилинган. Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури”нинг асосий мақсади, замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, рақобатбардош, юксак билимли, ўзи танлаган таълим йўналиши ва мутаҳассислик талабларига жавоб бера оладиган, республиканинг илм-фан, техника ва технологиялар, маданият, иқтисод, ижтимоий соҳаларини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшадиган мустақил фикрлай оладиган, юксак маънавиятли бўлган юқори салоҳиятли мутаҳассисларни тайёрлашдан иборатдир.



ДОВРУҒИ ДУНЁНИ ТУТГАН БУЮК САРКАРДА

ТАЙЛҚЭИ

Амир Темур таваллудининг 678 йиллигига бағишланади


 


ДОВРУҒИ ДУНЁНИ ТУТГАН БУЮК САРКАРДА


 


   Бу йил миллатимизнинг буюк фарзанди, йирик саркарда ва давлат арбоби соҳибкирон Амир Темурнинг 678 йиллигини ёдга олиб, унга нисбатан ўзимизнинг чексиз ҳурмат ва эҳтиромимизни яна бир карра изхор этмоқдамиз.


 



    Дарҳақиқат, «Миллат дардига дармон бўлмоқ»ни, эл корига ярамокни ҳаётининг асосий мазмуни деб билган бу зотни ҳар қанча улуғласак арзийди.


Истиқлол шарофати билан Амир Темурнинг табаррук номи қайта тикланди, унинг сиймоси тарих дарсликларидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллади.



  ЮНЕСКО жаҳон маърифат ва маданиятни асрайдиган, инсон тафаккури маҳсулларини қўллаб — қувватлайдиган, ҳимоя киладиган нуфузли халкаро ташкилотдир. У ўзбек халқининг атоқли давлат арбоби Амир Темурга, юлдузлар илмининг султонлари Ахмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек, ғазал мулкининг султони,  туркий тилнинг билимдони, ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ва бошқа ўнлаб олим-у уламолари, мутаффакирларининг бой меросига мислсиз қизиқиш ва алоҳида эътибор билан қараб, ўзбекни миллат сифатида, Ўзбекистонни мустақил, демократик, ҳуқуқий давлат сифатида ҳар жихатдан эътироф этиб келмокда.


   Бугун Амир Темур ҳақида сўз борар экан авваламбор унинг буюк хизматлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишимиз даркор.


  Амир Темурнинг буюк хизматларидан бири-бу буюк Ипак йўлини тиклаганлигидир. Соҳибқирон бу йўлда савдо карвонларининг бемалол ҳаракат қилишлари учун барча шароитларни яратиб, йўлларнинг хавфсизлигини таъминлади.  Бу эса савдо-сотиқнинг беқиёс даражада юксалишига олиб келди.


  Амир Темур ҳукмронлиги даврида Мовароуннахрда деҳқончилик, ҳунарманчилик, илм-фан, маданият ва ободончилик ишлари юксак даражада равнақ топди. У янги каналлар ва ариқлар қазиш, бўш ётган ерларни хўжалик муомаласига киритиш, солиқларни тартибга солиш, бошқа мамлакатлардан Самарқандга моҳир ҳунармандларни олиб келишга катта эътибор берди.


  Соҳибқирон бобомизнинг бунёдкорлик соҳасидаги хизматлари ҳам мактовга сазовордир. Амир Темурнинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган Бибихоним Жомеъ масжиди, Гўри Амир ва Аҳмад Яссавий, Занги ота мақбаралари, Оксарой ва Шоҳи Зиндадаги меъморий мўъжизалар, Самарқанд атрофида барпо этилган Боғи Дилкушо, Боғи Беҳишт ва бошқа сарой-боғлар, ўнлаб мадраса, хонақоҳ, бозор, кўприк, ҳаммомлар салтанатнинг куч-қудрати, инсон тафаккури ва акл-заковати тимсолидир. Шунинг учун хам соҳибкирон “Агар бизнинг қудратимизга шак-шубҳангиз бўлса, қурган иморатларимизга боқинг", дейишига тўла ҳақли эди.


   Давлатни тараққий эттиришда илм — фаннинг ўрни беқиёслигини Амир Темур тўғри тушунган ва айнан шунинг учун Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини эътиборли жихатларидан бири шундаки, унинг илм-фан ва маданиятни севиши, унга ҳомийлик қилиб, ривож топишига катта ҳисса қўшганлиги ҳамда ўзи айтганидек: умр бўйи илм излашдан бир зум ҳам  тўхтамаганидадир.


   Кўриб турганингиздек бобокалонимизнинг ҳар бир ҳаракати бизлар учун одоб-ахлоққа доир бўган дастуруламалдир. Унинг ҳар бир ўгитларининг туб негизида юксак умуминсоний қадриятлар, ҳаётий панду-насиҳатлар ётади.


  Соҳибкирон ўз устозларига, муршидларига ҳамиша садоқатли бўлган, уларнинг маслаҳатлари ва кўрсатмалари асосида маънавий юксакликка, комилликка эриша борган, уларнинг ҳикматларини илоҳий эътиқод даражасига кўтарган. Шу боисдан Буюк бобомизга мамлакатимизнинг турли диққатга сазовор жойларида муаззам ҳайкаллар ўрнатилди, кўпгина кўчалар, мактаблар, хиёбон, майдон ва жой номлари унинг номи билан аталмокда.


Давлатимиз раҳбари томонидан  “Амир Темур” Ордени таъсис этилди ва Пойтахтимизда “Темурийлар тарихи давлат музейи” ташкил этилди.



  Айни вақтда ушбу музей ёш авлодни буюк бобокалонимизга ҳурмат ва эхтиром рухида тарбиялаш, ўзбек давлатчилиги тарихида чуқур из қолдирган темурийлар давлати тарихи, илм-фан ва маданиятини ўрганишда катта хизмат қилиб келмоқда.


  Ҳозирги кунда шаҳар ва қишлоқларимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, янги академик лицейлар ва касб — хунар коллежлари, маъмурий биноларнинг қад кўтарилиши, хорижий мамалакатлар билан кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар, ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар-буларнинг ҳаммаси Амир Темур ҳукмронлиги давридаги амалга оширилган бунёдкорлик ишларининг асрий давомидир.


   Демак, Амир Темурнинг руҳи, унинг номи ва эзгу ишлари бизга доимо ҳамрох бўлиб келмокда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолишини истаб қоламиз.


 


А.Худойқулов


 Тошкент автомобил-йўллар институтит


Автомеханика факультети талабаси

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАДҲИ

ТАЙЛҚЭИ

 Буюк бобом ва устозим Муҳаммад Юсуф ҳақида ёзарканман, авваламбор, бобомнинг жойлари жаннатдан бўлсин ва оҳиратлари обод бўлсин, деб бошлайман, шунинг билан бирга бобомга ўз узримни ҳам айтиб қоламан. Зеро, бобомнинг қуйидаги икки мисра шеъри менга тинчлик бермайди.


           


            Лочин нетар кўкда, кўзи ўтмаса,


            Синдир қаламингни, сўзи ўтмаса.


            Ватан деса ўпканг тўлиб кетмаса,


            Шеър ёзишга бало борми биродар!



  


Ёшлар ва қонун

ТАЙЛҚЭИ

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Миробод туман Кенгаши ҳамда Тошкент автомобил-йўллар институти томонидан ёшларни давлат ҳокимияти (қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд) органлари тизими ва фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида “Ёшлар ва қонун” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


 


   


“Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлур!”

ТАЙЛҚЭИ

   30 май куни Тошкент автомобил-йўллар институтида “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлур!” мавзусида семинар ташкил этилди.




“Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг маънавий-маърифий асослари”

ТАЙЛҚЭИ

  2014-йил “Соғлом бола йили” муносабати билан Тошкент автомобил-йўллар институтида “Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.



 


“Камолот маликаси-2014”

ТАЙЛҚЭИ

Камолот маликаси-2014”


 


  Ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат аввало ўз фарзандлари қиёфасида униб-ўсиб келаётган ёш авлод тимсолида шу халққа хос хусусият ва фазилатларни намоён этадиган, унинг азалий орзу-интилишларини рўёбга чиқарадиган буюк кучни кўради. Фарзандларимиз, ёшларимиз бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, балки бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир.


 


И.А.КАРИМОВ


 



 



Ёшлар ва театр

ТАЙЛҚЭИ

Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбек Миллий академик драма театрининг


100 йиллигига бағишлаб“Ёшлар ва театр” мавзусида ижодий учрашув ўтказилди


 


 


   Инсоннинг маънавий оламини кашф этадиган бир қанча қудратли воситалар мавжуд. Қачонки миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Театр – бу ибратхонадир”-деб айтган фикрини эслаш ўринлидир.


   Дарҳақиқат бугунги кунда ёшлар тарбиясида театр ва кино санъатининг аҳамияти жуда каттадир.


Ўзбек Миллий академик драма театрининг нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё минтақасида профессионал театр санъатига асос солиш ва уни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги улкан хизматларини инобатга олиб ҳамда ташкил этилганининг 100 — йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Президентимизнинг 2014 йил 22 январдаги “Ўзбекистон миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2114-сонли Қарорига асосан жойларда Ўзбектеатр бирлашмаси билан ҳамкорликда Ўзбек миллий академик драма театрининг 100 йиллигига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри олий таълим муассасаларида театрнинг етакчи ва ёш ижодкорлари иштирокида ижодий учрашувлар ва театр ҳаётига бағишланган адабий-бадиий кечалар ўтказиб келинмоқда.


   Ана шундай тадбирлардан яна бири 24 май куни Тошкент автомобил-йўллар институти Маданият саройида ҳам бўлиб ўтди.


 



  


“Cоғлом бола йили” Давлат дастурини мен қандай тушундим?

ТАЙЛҚЭИ

Cоғлом бола йили” Давлат дастурини мен қандай тушундим?


 


 


Режа:


 


  1. 2014- йил Соғлом бола йили

  2. Фарзандлари соғлом юрт қудратлидир.

  3. “Соғлом бола йили” Давлат дастури амалда.


 


    Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар бир йилнинг халқимизнинг эзгу орзу-интилишларига монанд тарзда муайян ном билан аталаётгани ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, маънавий соҳаларни жадал равнақ топтириш, бу йўналишдаги долзарб масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, истиқболдаги режаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2014 йилга мамлакатимизда Соғлом бола йили деб ном берилди.


   Дарҳақиқат, мустақилликнинг илк йиллариданоқ, юртимизда соғлом она – соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Кенг кўламли умуммиллий дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом болалар туғилишига зарур шарт-шароитлар яратиш, оилаларда тиббий маданиятни шакллантиришда муҳим омил бўлмоқда.




Давлат дастури амалда

ТАЙЛҚЭИ

Ўзбекистон Республикасининг «Соғлом бола йили» Давлат дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош ассамблеянинг 68-сессияси расмий ҳужжати сифатида тарқатилди. Унда, жумладан, жорий йил Ўзбекистон Республикасида Президент Ислом Каримов ташаббуси билан «Соғлом бола йили» деб эълон қилингани ҳамда тегишли Давлат дастури қабул қилингани ўз аксини топган.


 


Авлодлар учрашуви

ТАЙЛҚЭИ


     24 май куни Тошкент автомобил-йўллар институти Маданият саройида “Авлодлар учрашуви” шиори остида институтни 40 йил олдин битирган талабалар учрашуви бўлиб ўтди.