avatar
Куч
431.50
Рейтинг
+176.01

TAYLQEI

Мақолалар

Беруний гипотезаси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти

ТАЙЛҚЭИ

     Мутафаккир мероси шуни кўрсатадики, “Беруний ҳеч қачон фалсафанинг моҳияти ва вазифалари ҳақидаги масалани махсус қўйган эмас”, лекин унинг асарларида нафақат натурфалсафанинг конкрет масалаларини ишлаб чиқиш, балки муайян даражада, фалсафанинг (моҳияти) ва умумий вазифалари ҳақидаги қарашлари ўз аксини топган”. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас, чунки фалсафанинг мақсади, муаммолари, унинг фан билан бўлган муносабатини билмасдан туриб, борлиқ тўғрисида дунёқараш мазмунга эга фикр-мулоҳазаларни, ғояларни ҳосил қилиб бўлмайди. Ҳақиқатда ҳам мутафаккир фалсафанинг бир қанча фундаментал масалаларига, шу жумладан, борлиқ муаммосининг қадимги юнон файласуфлари томонидан қўйилиши ва ҳал этилишига эътиборини қаратади.


Техника фалсафасига янгича қараш ва ёндашувлар

ТАЙЛҚЭИ

     Файласуфлардан бири ўзининг ривожланиш тўғрисидаги фикрларини қуйидаги сўзлар билан ифодалаб, яъни, “Ҳамиша нарсалар тараққиётда, ривожланишда, ҳаттоки Коинотнинг ўзи ҳам ривожланишдадир”, — деб жуда тўғри таъриф берган эди.


    Инсон фаолиятида техниканинг ахамияти антик даврдан эътиборан файласуфларни қизиқтириб келган. Ўша пайтдаёқ техникани назарий ва амалий нуқтаи назардан таҳлил қилишга харакат қилинган. Умуман бугунги кунда техника сўзи қарайиб барча соҳаларда қўлланилади. Аммо биз унинг маъносига аҳамият бермасдан ҳаётда қўллаб уни аниқ таърифи тўғрисида тушунча беришга қийналамиз. Масалан “Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миржалол Қосимов техник жиҳатдан кучли ўйинчи” иборасида кўз олдимизга футболчининг бирор-бир техник қурилма билан қуролланган ёки қуролланмаганлиги келса, халқимиз ичида “У бу масала ечимидан “техничний” чиқиб кетди”, деган сўз тез-тез қулоққа чалинади. Иккала мисолда ҳам “техника” сўзи кўчирма маънода ишлатилганлиги сабабли унинг асл маъносига унчалик чуқур аҳамият бермаймиз.


Ёш авлод тарбияси йўлида

ТАЙЛҚЭИ

      Ўсиб келаётган ёш авлоднниг тарбияси ва уларнинг комил шахс бўлиб улғайиши энг долзарб масала ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда келажагимиз эгалари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ёшларимиз фақатгина бу эътиборга лойиқ бўлиш керак.


      Яна бир масала ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда ҳам уларнинг назоратсизлиги энг ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, энг аввало болаларимизнинг таълим-тарбияси, ахлоқи доим диққат марказимизда бўлиши лозим.


Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар

ТАЙЛҚЭИ

      Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси 3-моддасида ҳар бир инсоннинг яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари мустаҳкамланган: “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ қонун томонидан ҳимоя қилинади. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳаётдан маҳрум қилиниши мумкин эмас”. Бу қоида ўз  мазмунига кўра шарҳ этилаётган конституциявий нормада мустаҳкамланган қоидага жуда яқиндир, бу эса Ўзбекистонда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқларининг барча кўринишлари тан олинганлиги ва кафолатланганлигидан далолат беради.


      Давлатимизда оналик ва болаликка катта эътибор берилмоқда, яъни инсон ҳақида ғамхўрлик қилиш унинг дунёга келишидан анча аввалроқ бошланади. Бунинг учун қатор дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда, уларнинг бош мақсади болалар ўлимининг олдини олиш, экологик муҳитни яхшилаш, жисмоний ва соғлом авлодни тарбиялаш учун ижтимоий шароитлар яратиш, оналик ва болаликнинг фаровон турмуши учун зарур моддий ва маънавий асосларни яратишни кўзлайди.


       Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси махсус қисмининг 26 фоизга яқин меъёрлари фуқароларнинг ҳаётига зиён етказилганлик учун у ёки бу даражада жавобгарликни кўзда тутади.


Ўзбекистондаги ижтимоий дастурларда ёшлар спортини ривожлантириш масалалари

ТАЙЛҚЭИ

     Мамлакатимиз тарихида улкан тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда, жуда муҳим ижтимоий дастурлар ҳам қабул қилиниб, уларни муваффақиятли амалга оширилиши юртимизнинг гуллаб-яшнашида, ёшларимиз тарбиясида ўзининг ижобий самарасини бермоқда.


     Маълумки, ҳар қандай давлатнинг мустаҳкам бўлиши ва тараққий этишининг биринчи шарти – ақл-идроки мукаммал, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, руҳи тетик, ўзининг фуқаролик бурчи ва масъулиятини тўла англаб етган соғлом авлодни шаклланштириш билан боғлиқдир. Бинобарин, жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган одамни тарбиялаш унчалик қийин эмас. Аммо уни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан камол топтириш ғоят мураккаб вазифа. Айниқса бугунги кунда – мафкуравий курашлар гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона тус олган нозик, қалтис шароитда, таҳликали замонда бу масала ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга. Бу ўринда ёшларни, хусусан, талаба-ёшларни бўш вақтини ижтимоий фойдали меҳнат билан банд этиш айниқса муҳимдир. Бошқача қилиб айтганда, мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсати, барпо этилаётган янги жамият, ҳаётимизда қарор топаётган эзгу қадриятлар, амалга оширилаётган ёшлар сиёсати замирида ҳам айнан ана шу мақсадлар мужассамдир.


Барча қарши курашса

ТАЙЛҚЭИ

      Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, гиёҳвандлик воситаларига озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечак харид қилиш, таълим олиш ёки тиббий хизматлардан фойдаланишга қараганда ҳам кўпроқ маблағ сарфланар экан. Инсон комил шахс бўлиб вояга етишига тўсқинлик қиладиган, айниқса ёш авлодни ўз қулига айлантириб қўядиган бу офат миллат ҳам, ҳудуд ҳам танламайди. Республикамиз Президенти И.Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли асарида наркотик моддалар ишлаб чиқариш ва улар билан савдо қилиш тўғрисида сўз юритар экан, бу муаммонинг илдизларига теран назар ташлайди: “Ушбу жиноий бизнес яратиб берадиган жуда катта бойлик орттириш имкониятларини халқаро ҳуқуқ нормалари  билан ҳам миллий қонунлар мажмуи билан ҳам, айниқса, “оқ ажал”нинг ҳалокатли оқибатлари билан ҳам ҳисоблашмай, ҳамма ишни қилишга мажбур этмоқда”.


Ижтимоий сиёсат ижтимоий хизмат тизимини ривожлантирувчи омил сифатида

ТАЙЛҚЭИ

      Ўзбекистонда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг марказида ижтимоий сиёсат масаласи туради. Бу сиёсатнинг зарурати мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида аҳоли бошига тушиши муқаррар мушкулликларни енгиллаштириш билан боғлиқдир. Бундан ташқари, ҳар қандай  жамиятда доимо шундай шахслар тоифаси мавжудки, улар объектив сабабларга кўра (ёши, соғлигининг ёмонлиги, мамлакатдаги ишсизлик даражаси ва бошқалар) ишлаб чиқаришда иштирок эта олишмайди. Шунинг учун улар тўғрисида қайғуришни давлат ўз зиммасига олиши зарур, яъни яратилган миллий даромаднинг бир қисмини улар фойдасига қайта тақсимлаши лозим.


ОБОД ТУРМУШ МЕЗОНИ

ТАЙЛҚЭИ

      Оила ижтимоий институт сифатида қатор вазифаларни бажариб, жамиятнинг ажралмас-муҳим бўлагидир. Шунинг учун оила маънавияти ҳама вақт мутафаккирларнинг диққат марказида бўлиб келган.


      Оиласиз ҳеч бир жамият ўз функциясини тўла равишда бажара олмайди, тараққий этмайди, тараққий этмаган жамият эса бора-бора таназзулга юз тута бошлайди. Таназзулга юз тутган жамият ва давлат ўз ўрнида жаҳон ҳамжамиятида ҳеч қандай ўринга эга бўлмайди. Шундай экан, турмуш ободлиги ва муқаддаслигини асраш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи ҳисобланади.


Оила мустаҳкамлигини таъминлашда социал хизматнинг ўрни

ТАЙЛҚЭИ

      Жамиятнинг асоси бўлган оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларни, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда шубҳасиз, ижтимоий иш ва социал хизмат тизимини янада ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, ҳукуматимиз томонидан 2012 йилни юртимизда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши ва Давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ҳамда унда кўрсатилган асосий устувор вазифаларни самарали амалга оширишда социал хизмат тизими имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Дарҳақиқат, Президент И.Каримов таъкидлаганидек, “Таркибий янгиланишдаги алоҳида эътиборни талаб этадиган навбатдаги муҳим масала, бу – хизматлар соҳасини жадал ривожланишини таъминлашдан иборат”. Бу борадаги ишларни амалга оширишда эса социал хизмат тизими фаол ва кўп қиррали фаолият сифатида муҳим ўрин тутади.


МАЪНАВИЙ МАДАНИЯТ ТУШУНЧАСИНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАЛКИНИ

ТАЙЛҚЭИ

     Мустақиллик маънавий маданият тизимига янги парадигма (намуна, ўрнак) ва унга ижтимоий воқелик сифатида қараш, маънавий маданият “архитектоникаси”нинг  маданият билан алоқалари, ички таркибий қисмлари, ижтимоий функциялари, миллий ва умуминсоний жиҳатларини ўрганишни тақозо этади. Чунки Президентимиз Ислом Каримов маънавий маданиятни юксак даражага кўтариш борасида таъкидлаганларидек, “одамларнинг дунёқараши ўзгариши, ғурур, орият, шаън ва номус туйғулари кучайиши, ҳаётга ва меҳнатга муносабати, Ватанга, юртимизга меҳри, эгалик ва масъулият ҳисси кучайишини кўрамиз”. Фақат ана шу тарзда қарагандагина, мустақиллик маънавий маданиятини янги ижтимоий воқелик,  халқимиз маънавий маданий тараққиётининг ҳозирги тарихий босқичига мос келувчи, гносеологик, аксиологик ва социал проектив (лойиҳа) аҳамиятга эга «ижтимоий бойлик» эканини англаш мумкин бўлади.


Ёшлар ҳуқуқи қонун ҳимоясида

ТАЙЛҚЭИ

     Ҳуқукий демократик давлат ва бозор иқтисодиётига асосланган фуқоролик жамиятни куриш бизнинг асосий мақсадимиз экан, шундай жамиятнинг барқарорлигини таъминланишида ёшларнинг тарбияси мухимдир, ёшларнинг  хар тамонлама- маънавий, маърифий, иқтисодий,  хуқуқий жихатдан баркамол эканлиги  мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши учун асосий омилдир.


     Мамлакатимиз ахолисининг 64 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шу боис, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ғамхўрлик мустақилликнинг илк илларидаёқ башланган. Президентимиз ташабуслари билан 2008 йилнинг “Ёшлар йили”, 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” деб номланиш ва Давлат дастурининг ишлаб чиқариш мамлакатимизнинг иқтидорли ва салохиятли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, Мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий- ижтимоий ва суд хуқу сохалари бўйича кенг камровли ислохатларнинг омалга оширишнинг хозирги босқичида ёшларнинг бузилган хуқуқлари ва уларниинг қануний манфаатларини ҳуқуқини мухофаза қилувчи органлар томонидан  химоя қилиш масаласи, айниқса суд-хуқуқ соҳаси олдида турган асосий  вазифаларидан бири бўлиб хисобланади.


Жамиятда сиёсий ва ҳуқуқий маданиятли ёшларни камол топтириш

ТАЙЛҚЭИ

     Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади- ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш ва комил инсонни тарбиялашдан иборатдир. Юртбошимиз таъкидлаганидек, ислоҳотларнинг муваффақияти, авваламбор, мамлакатимизни янада демократлаштириш ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз суръатига, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг юксаклигига бевосита боғлиқдир.


Ўзбекистондаги ижтимоий дастурларда ёшлар спортини ривожлантириш масалалари

ТАЙЛҚЭИ

     Мамлакатимиз тарихида улкан тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда, жуда муҳим ижтимоий дастурлар ҳам қабул қилиниб, уларни муваффақиятли амалга оширилиши юртимизнинг гуллаб-яшнашида, ёшларимиз тарбиясида ўзининг ижобий самарасини бермоқда.


     Маълумки, ҳар қандай давлатнинг мустаҳкам бўлиши ва тараққий этишининг биринчи шарти – ақл-идроки мукаммал, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, руҳи тетик, ўзининг фуқаролик бурчи ва масъулиятини тўла англаб етган соғлом авлодни шаклланштириш билан боғлиқдир. Бинобарин, жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган одамни тарбиялаш унчалик қийин эмас. Аммо уни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан камол топтириш ғоят мураккаб вазифа. Айниқса бугунги кунда – мафкуравий курашлар гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона тус олган нозик, қалтис шароитда, таҳликали замонда бу масала ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга. Бу ўринда ёшларни, хусусан, талаба-ёшларни бўш вақтини ижтимоий фойдали меҳнат билан банд этиш айниқса муҳимдир. Бошқача қилиб айтганда, мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсати, қурилаётган давлат тизими, барпо этилаётган янги жамият, ҳаётимизда қарор топаётган эзгу қадриятлар, амалга оширилаётган ёшлар сиёсати замирида ҳам айнан ана шу мақсадлар мужассамдир.


К проблеме формирования мировоззренческой культуры студенческой молодежи

ТАЙЛҚЭИ

     Современный период исторического развития, в котором мы живем, ставит вопрос о выработке правильных взглядов на окружающий нас мир, значительно повышает социальный статус мировоззрения, усиливает его роль в жизни общества и человека.     


Решение глобальных задач, стоящих перед нашим  обществом, возможно  лишь  при активизации человеческого фактора.


     Мировоззрение представляет собой систему наиболее общих взглядов на мир и на  отношение к нему человека. Оно включает  совокупность  идеалов и убеждений, интересов и ценностей, принципов познавательной и практической деятельности-все то, что определяет мотивы и линию поведения. Оно не только отражает  существенные стороны и явления природного и социального мира, но и является действенным фактором духовно-практического освоения и изменения действительности.


Ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда социал хизмат тизимининг ўрни

ТАЙЛҚЭИ

     Ҳар кандай жамиятнинг келажаги, унинг ривожланиши ва фаровонлиги ёшларга боғлиқдир. Чунки ёшлар  жамиятнинг эртанги куни экан, уларни маънавий етук, жисмонан бақувват ва соғлом бўлиб камол топишида уларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат тизими самарадорлигини ошириш жуда муҳимдир.


Ўзбекистонда ҳуқуқий маданият ва ёшларга берилаётган аҳамиятнинг долзарблиги

ТАЙЛҚЭИ

     Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач мамлакатимизнинг энг муҳим устувор вазифаларидан бири сифатида ёшларнинг келажаги, уларнинг таълим-тарбияси, хуқуқий саводхонлигига алоҳида ахамият берила бошланди.


Ўзбекистонда ёшларга бўлган эътибор

ТАЙЛҚЭИ

     Бизнинг ишончимиз ва таянчимиз бўлмиш  ёшларимизга янада кенг йўл очиб бериш, фарзандларимизни замонавий билим ва тажрибага, ўз мустақил фикрига эга бўлган, маънавий юксак комил инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жамиятимизда мустаҳкам ва муносиб жой олиши йўлида зарур шарт-шароитларни яратиб бериш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз.


И. Каримов


 


     Бугун Ўзбекистонда яшаб ижод қилаётган, миллати, тили, ирқи, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча фуқароларнинг, ёшларнинг манфаатлари тўлиқ таъминланган. Мустақиллик йилларида юртимизда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўз мутахассислиги ишлаши ва саломатлигини муҳофаза қилиши, оила қуриш, яшаш жойларига эга бўлиш, ота-она бўлиш каби ҳаётий эҳтиёжларини давлат томонидан кафолатлаш ва қондиришга йўналтирилган улкан чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.


Ёш автомобилчилар викторинаси

ТАЙЛҚЭИ

Бугунги навқирон ёшларимиз — Ватанимизнинг ҳақиқий таянчи ва суянчи бўлади.


Ислом Каримов


 


     Мустақил Ўзбекистоннинг жисмонан соғлом, маънан етук, дунёқараши теран, мустақил фикрловчи, ўз мутахассислигини чуқур эгаллаган ёш ва малакали мутахассисларни  вояга етказишда ва талабаларнинг кенг кўламли  ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлашда олий талим муассасаларининг ва мутахассислик кафедраларининг ўрни беқиёс.


Маънавиятга таҳдид – келажакка таҳдид

ТАЙЛҚЭИ

     Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотувчи куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.


И.Каримов


 


     Ҳозирги мураккаб даврда ҳар бир кун, ҳар бир лаҳза олдимизга янгидан-янги талабларни қўймоқда. Айниқса, глобаллашув жараёнида халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, ёшларимиз қалби ва онгини зарарли ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилиш долзарб масалалардан бўлиб турибди.


Комил инсонни тарбиялашда – оилавий тарбиянинг аҳамияти

ТАЙЛҚЭИ

     Халқимизнинг энг эзгу қадриятларидан бири фарзанд тарбияси масаласидир. Унга хаёт мамот даражасидаги муаммо тарзида қаралади.Чунки келажагимизнинг қандай бўлиши, унинг равнақи ва фаровонлиги бугунги фарзандларнинг қай тарзда тарбия олганлари, таълими қай даражада қўйилганлиги билан изохланади. Тарбия хусусий иш эмас, миллий, ижтимоий ишдир. Хар бир халқнинг тараққиётга эришиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп жихатдан боғликдир. Халқимиз эса ёшларни хар томонлама баркамол инсон этиб тарбиялашда бой тажрибага эга. Бу тажрибани ўрганмоқ ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.