avatar
Куч
431.50
Рейтинг
+176.01

TAYLQEI

Мақолалар

“Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!”

        
   Истиқлол йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов раҳномолигида барча талабларга жавоб берадиган, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол яроғ ва техникага эга миллий армиямизни барпо этиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бунинг самарасида бугун ҳарбий хизмат нафақат бурч, балки садоқат, матонат ва жасорат мактабига, том маънодаги шарафли ишга, миллий армиямиз эса юртимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталигининг ишончли кафолатига айланди.

Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташрифлар уюштирилди

   ЎзбекблиҚуролли Кучларининг йигирма беш йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати биланОлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 6 январдаги 87-02-33-сонли хатида келтирилган жадвалга асосан Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хонадонларига ташрифлар уюштирилди.

Кексалар ва қарияларни эъзозлаш-ёшлар бурчи

ТАЙЛҚЭИ


Кимки улуғроқ, анга хизмат керак,
Улки кичикроқ, анга шафқат керак.
А. Навоий

Кексалик нуронийлик демакдир. Ҳаёт аччиқ-чучугини тотган инсонда комиллик сифатлари намоён бўлади. Барчани бирдек тушуниш, сабр, юмшоқлик каби фазилатлар инсонда йиллар давомида шаклланади ва улуғ ёшда айни юксакликка кўтарилади.

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

ТАЙЛҚЭИ


Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган иқтисодиётни ислоҳ этиш ва янгилаш бўйича беш тамойилга асосланган тараққиётнинг “ўзбек модели” мамлакатимиз истиқболини тубдан ўзгартириш йўналишларини белгилаб берди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий базага асосланган ишончли тизимни шакллантириш эса ушбу моделнинг асосий йўналишларидан биридир. Зеро, инсон, унинг ҳаёти ва орзу-умидлари давлатимизнинг доимий диққат эътиборида  эканлигини таъкидлади.                                  
Тошкент автомобил — йўллар институтида жорий йилнинг 6 октябрь куни Миробод тумани фахрийларни ижтимоий қўллаб — қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда фахрий устозлар ва уруш қатнашчилари иштирокида “Уч авлод учрашуви” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Г.Турсунова, Тошкент шаҳар Миробод тумани “Нуроний” жамғармаси раиси Б.Усмонов, Шаҳар “Нуроний” жамғарма раиси ўринбосари Х.Ерматов, Устоз-мураббийлар Кенгаши раиси Д.Расилов, декан муовинлари  ва барча 1 курс талабари иштирок этишди.
 “Кексалар эъзозлаш йили”га ҳамоҳанг тарзда ўтаётган учрашувни институт Маънавий — маърифий ишлар бўйича проректори Г.Х.Турсунова очди ва  мамлакатимизда “2015 йил Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан  институтимизда амалга  оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.
 Миробод тумани “Нуроний” жамғармаси раиси Б.Усмонов ўз сўзида уруш вақтлардаги қийинчиликлари ҳамда ўзларининг хаёт йўллари тўғрисида ўзининг хаётий мисоллари билан сўзлаб берди ҳамда қолган меҳмонлар шаҳар “Нуроний” жамғарма раиси ўринбосари Х.Ерматов, “Устоз-мураббийлар Кенгаши” раиси Д.Расилов, уруш қатнашчилари сектори раиси В.Яшкин  талабаларга Ватанга муҳаббат, садоқат, ватанпарварлик, каби эзгу ниятлар ёр бўлишини айтиб талабаларга келгуси хаётида омад тилаб қолдилар.

 
Шунингдек тадбир давомида талабалар номидан “Автомобил транспорти эксплуатацияси” факультети 110-15 гуруҳ талабаси Т.Зайниддинов ва “Транспорт ва транспорт коммуникациялари бошқаруви” факультети 311-15 гуруҳ талабаси М.Умирзоқовлар йғилиш қатнашчиларига,  “Бизга ишонгин Ватан” номли шер айтиб хаммани хушнут этди.
 
 Бизга ишонгин Ватан
 Туморлар тиладим сенга тангридан,
 Энди қайғу кўрма қувонгин Ватан.
 Юзинг ёруғ чиқди ҳурлик жангидан,
 Фақат бизга ишон ишонгин Ватан.
 
Тупроғинда унган гиёхлар хаққи,
 Аждодларим ёқган чироқлар хаққи.
 Шу кунларни кутган фроқлар хаққи,
 Фақат бизга ишон ишонгин Ватан.
 
 
Қоқилдик йиқилдик ўзни тутгунча,
 Қон юттик озодлик сенга етгунча.
 Биз сени асраймиз ўла ўлгунча,
 Фақат бизга ишон ишонгин Ватан.
 
Осмондан тушмади сотқинларин ҳам,
 Озодлик қадрига етмаган одам.
 Одамас эл шохид йўқ бунга шухфам,
 Фақат бизга ишон ишонгин Ватан.
 
Ёруғ манзилларга йўл олдинг шодмиз,
 Келажак олдида маъсул авлодмиз.
 Фарзандмиз она-юрт сенга нажодмиз,
 Фақат бизга ишон ишонгин Ватан.
 
Қучоғимга сиғсанг қучолсам қани,
 Бахт бўлиб бошингда учолсам қани.
 Бизга ишонсанг бас асраймиз сени,
 Фақат бизга ишон ишонгин Ватан.
      Тадбирдан талабалар ўзларига етарлича таъсуротлар олдилар. Тадбир хар-бир ўсиб келаётган ёш авлод учун хақиқий мактаб бўлди десак муболаға бўлмайди.

 
 
 
 
 
 
 

 
Тошкент автомобил-йўллар институти
Маънавият ва маърифат бўлими
 

Тилга эътибор-элга эътибор

ТАЙЛҚЭИ


  21 октябрь куни 1989 йил Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан ҳар йили ушбу санада турли хил байрам кечалари ташкил етилиши бежиз емас. Чунки шу кундан бошлаб биз ўз она тилимизда эркин суҳбатлаша олиш, ишҳужжатларини айнан ўзбек тилида юритиш имкониятига эга бўлдик. Куни кеча институтимизда биринчи босқич талабалари иштирокида “Тилга эътибор-элга эътибор” номли катта тадбир бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш ўзбек ва рус тиллари кафедраси ўқитувчилари томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, унга ўзбек ва рус гуруҳларида таълим олаётган иқтидорли ёшларимиз жалб этилди.    
Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Турсунова Гулчеҳра Ҳожакбаровна очиб берди. 
 Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти илмий ҳодими Ёрқин Фозилов ҳамда Дилрабо Анданиёзова адабий кечамизга ташриф буюриб, ўзбек тилининг нақадар гўзал, имкониятлари эса жудаям кенглигинитаъкидлашди.  Чиндан ҳам ўзбек тили нихоятда беқиёс ва бежиримдир. Адабий кечаларимиз, турли хилдаги тадбирларимиз айнан ўзбек тилида ўтказилаётгани билан, албатта, фахрлансак арзийди. Зеро, биз Навоий, Бобур, Увайсий, Нодирабегим авлодларимиз.
Адабий кечада 1-босқич талабалари ўзларининг саҳна кўринишлари, шеърий чиқишлари ҳамда Ватан мадҳига бағишланган қўшиқлари билан иштирок этдилар. Саҳна кўринишида бир гуруҳ олим ва фузалолар йиғилишига келиб қолган Фаробий тил билганлиги сабабли шоҳнинг ҳурматига сазовор бўлганлиги кўрсатилган бўлса, лирик қисмда  институтимизнинг ёш ҳонандаси томонидан ижро етилган қўшиқ Маъданият саройига йиғилган меҳмонлар олқишига сазовор бўлди.
Бугунги кунда ёш авлодга жуда ҳам катта имконият эшиклари очилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Биз ёшлар ана шу имкониятлардан унумли фойдаланишимиз, ўқиб-ўрганиб, келажакда ватанимиз истиқболи йўлида ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур. Фикримизнинг исботи сифатида шундай ижодий кечалар, уларда иштирок этаётган маҳоратли, ижодкор, янгиликга интилувчан ёшларимизни айтиб ўтсак муболаға бўлмайди. Тадбир қатнашчилари ўзбек тилидан ташқари яна кўплаб хорижий тилларда ҳам эркин суҳбатлаша олишларини намойиш етдилар. Адабий кечамиз кўтаринки руҳда ўтди. Бундай тадбирлар ўтказишдан асосий мақсад ёшларни ўзбек тилининг кенг имкониятлари, нақадар гўзаллиги, унинг бой тарихи билан таништиришдан иборат. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак дунёда қанча тил бўлмасин, ўзбек тилининг ўрни беқиёсдир.
                                     
                                        Кимгадур ўзга тил дармон муқаррар,
                                        Мен у тилда қўшиқ куйлашим гумон.
                                        Эртан она тилим йўқолса агар,
                                        Мен бугун тайёрман бўлишга қурбон…


Тошкент автомобил-йўллар институти
Маънавият ва маърифат бўлими

Байрам муносиб нишонланди

ТАЙЛҚЭИ


2015йилнинг 2 сентябрь куни институтда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24йиллигига бағишлаб тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан очилди.
ТАЙИ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Г.Турсунова табрик сўзида барча профессор-ўқитувчи, ходим ва 1-курс талабаларини мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрами билан табриклади. Ушбу қутлуғ байрам институтда “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!”  деган эзгу ғоя асосида нишонланди.

Оқ йўл сенга битирувчи!

ТАЙЛҚЭИ


Ўзбекистонда автомобил ва йўл соҳалари учун замон талаблари даражасида юқори малака ва илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Тошкент автомобил- йўллар институти Ўзбекистонда автомобил транспорти, йўл корхоналари ва автомобилсозлик заводлари учун бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган етакчи олий ўқув юртидир.
 Талаба ёшларнинг пухта билим олиб автотранспорт ва йўл хўжалиги соҳасида мутахассис бўлиб етишишлари учун барча қулайликлар яратилган Тошкент автомобил-йўллар институтида таълим жараёнида энг илғор педагогик тажрибалардан кенг фойдаланилмоқда.
Бугун ўз мутахассислиги бўйича тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолиятини бошлайдиган ёшларнинг қувончи чексиз. Сабаби улар магистр ҳамда бакалавр деган шарафли номга эга бўлишди.
Тантанали маросимни институт ректори Арипджанов Мадамин Маърипович  кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда сўзга чиққан  “Узстрой механизация” консалтинг фирмаси бош маслаҳатчиси Р.Ф.Файзуллаев, “Ўзавтойўл” ДАК бўлим бошлиғи Б.Қосимхўжаев, “Транспорт ва йўл қурилиши давлат унитар корхонаси бош мутахассиси Р.Жавлиев ва бошқалар битирувчиларни табриклашар экан мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан автомобилсозлик ва транспорт коммуникациялари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Келажакда бугунги битирувчиларни ҳам ана шундай салмоқли ишлар кутиб турганини ва иқтисодиётимизнинг мазкур реал сектори корхоналарида фаолият олиб боришаркан, устозларидан олган билимларни янада оширишлари, бор куч ва маҳоратларини мамлакатимизни янада ривожлантиришда ўзларининг муносиб ҳисаларини қўшишга чақиришди.
Талабаларнинг ота-оналари номидан сўзга чиққан Магистратура бўлими магистранти Қўлдашев Азизжоннинг онаси Қўлдашева Омина опа ана шундай нуфузли олий таълим муассасасини тугатаётганлигидан хурсанд эканлигини айтиб, барча битирувчиларнинг келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилади.
Битирувчилар номидан эса “Транспорт ва транспорт коммуникациялари бошқаруви” факультети талабаси Қаххорова Нигора сўзга чиқиб, барча битирувчиларни бугунги битирув кечаси билан табриклаб, талабаларга дарс бераётган, уларни етук мутахассис бўлиб етишишларида бор билим ва маҳоратларини ишга солиб ҳаётга йўлланма берган барча профессор-ўқитувчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг тадбирнинг тантанали қисми бошланди, яъни битирувчиларга тантанали равишда Дипломлар топширилди.
Бу йил Тошкент автомобил-йўллар институтини 11 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 862 нафар талаба, 14 та магистратура мутахассисликлари бўйича 98 нафар талаба битирди. Бугунги кунда уларнинг барчаси иш жойларига дастлабки тақсимот қилинган.
Келгусида иш берувчиларимизнинг талабларидан келиб чиқиб  “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти” бакалавриат таълим йўналиши, “Йўл-транспорт ходисалари экспертизаси” “Машиналарни синаш” ва “Химмотология” каби магистратура мутахассиликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.
 
Тошкент автомобил-йўллар институти
Маънавият ва маърифат бўлими

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмоқда

ТАЙЛҚЭИ


     Жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сонли Фармони ижросини ташкил этиш масалалари ҳамда мазкур Фармон мазмун моҳиятини раҳбар ва педагог ходимларга етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
    Унда сўз олган Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Вахобов,  Тошкент автомобил йўллар институти ректори М.Арипджанов ва бошқалар олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинган мазкур Фармонннинг мазмун моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр мулохазалар билдиришди.
Мустақиллик йилларида олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсдаги ишларнинг амалга оширилиши натижасида бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим муассасалари салоҳиятли илмий ва педагогик таркибга, замонавий ўқув-дастурий асосга, моддий-техник база ва ўқув-илмий лабораторияларга эга бўлган таълим масканлари сифатида самарали фаолият кўрсатмоқда.
   Эътироф этиш лозимки, “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлашнинг янги, бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган самарали миллий моделини яратишда муҳим омил бўлди. Ушбу тизим таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, таълимни ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуаси сифатида комплекс ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида амалга оширилаётган таълим тизимидаги ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда.
    Хусусан, олий таълим профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш масаласига қаратилаётган эътибор самараси ўлароқ ўтган йилларда мамлакатимизда олий ўқув юртлари педагогик жамоаси салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи малака ошириш механизми тубдан ислоҳ этилди. Ҳукуматимиз қарори билан ташкил этилган 5 минтақавий, 10 тармоқ малака ошириш маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази фаолият юритмоқда. “Электрон таълим” миллий тизими ёрдамида масофадан туриб педагогик кадрлар малакасини ошириш тажрибаси амалиётга татбиқ этилаётир.
Бунда давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 24 июлдаги «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, мазкур фармон асосида мамлакатимизда 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий қилинганлигини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз.
Жорий йилнинг 12 июнь куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ҳам мазкур соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларни бутунлай янги сифат босқичига кўтаришга хизмат қилади.
   Ушбу ҳужжат олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинган.
Фармонда авваламбор, олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришнинг муҳим устувор йўналишлари белгилаб берилди.
 
Тошкент автомобил-йўллар институти
Маънавият ва маърифат бўлими

“ХОТИРА МАНГУ-ҚАДР МУҚАДДАС!”

ТАЙЛҚЭИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 мартдаги Ф-4437-сонли “Умумхалқ байрами 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишида байрамни юқори савияда ўтказиш масаласи бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.  Шу асосда байрам муносабати билан Тошкент автомобил-йўллар институтининг махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Режа асосида институт раҳбарияти ва талабалар томонидан Миробод туманида истиқомат қилаётган 64 нафар II Жахон уруши қатнашчилари ҳамда фахрийлари хонадонларига ташрифлар уюштирилди ҳамда байрам муносабати билан табрикномалар, совға-салом ва гул-дасталар тақдим этилди.
Институт академик гуруҳларида байрамга бағишлаб мурабийлик соатлари доирасида суҳбатлар ташкил этилиб, “Шахидлар хотираси ёдгорлик мажмуаси”га ташрифлар уюштирилди.
Институтда кўп йиллар мехнат қилиб келаётган ҳамда нафақага чиққан кекса педагог, ходимлар ва меҳнат фахрийлар учун жорий йилнинг 7 май куни байрам дастурхони ташкил этилди.

Тадбир давомида мехнат фахрийлари ҳамда институтда узоқ ва сермахсул ишлаб келаётган ёши улуғ устоз ва ходимлар мехнати улуғланиб, раҳбарият томонидан уларга ташаккурнома, гул дасталар ва эсдалик совғалари улашилди.
Институтда кўп йиллар меҳнат қилиб келаётган кекса педагог, ходимлар ва меҳнат фахрийлар учун жорий йилнинг 13 май куни “Aznur travel” МЧЖ саёҳлик фирмаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги диққатга сазоввор жойларига саёхатлар ташкил этилди.
 
 

ЁШЛАРИМИЗНИ ИШИД ФИТНАЛАРИДАН АСРАЙЛИК!

ТАЙЛҚЭИ
Жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент автомобил-йўллар институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент ислом институти ректори Ҳайдархон Юлдашходжаев, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили Хайрулло Турматов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси, Илҳом Маъруповлар иштирок этишди.
Талаба ёшларнинг маънавий иммунитетни ошириш, соф ислом таълимотини етказиш, ёшларнитурли ёт оқимлар хуружидан огоҳ этиш ва улар орасида мафкуравий тушунчалар тарғиботини янада кучайтиришга хизмат қилувчи мазкур тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакиллари, диншунос ҳамда исломшунос олимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Унда сўз олганлар Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ҳамда етук уламолар фатволарига таяниб, ИШИДнинг ботил ғоялари, сохта иддаоларига қарши асосли раддиялар берилган мазкур китоб мазмун моҳияти юзасидан атрофлича фикр мулохазалар юритишди.
Мулоқот давомида ушбу “ИШИД фитнаси” номли китоб халқимизни огоҳликка чақириш йўлида қилинган саъй ҳаракатларнинг ёрқин исботи эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида талабаларга сўнгги пайтларда ўзларини “Ироқ ва Шом Ислом давлати” деб эълон қилган жангарилардан иборат катта гуруҳнинг Исломга тааллуқи йўқ экани, уларнинг ботил даъволари, улардан сақланиш чоралари, баён қилиниши билан бир қаторда улар сабабли азоб-уқубатларга, хўрликларга дучор бўлган кишилар қисмати акс эттирилган ушбу китобдаги тасвирларнинг аҳамияти юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Ҳозирги кунда ёшларга турли ижтимоий тармоқлар, мобил дастурлари ва турли воситаларданахборот ҳуружлари орқали таъсир қилишга уринишлар кўп бўлмоқда. Бу эса бизни доим огоҳ бўлишимиз зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Тинчлик ҳар қандай бойликдан устун эканлигини, уни асраб-авайлаш эса ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги барчанинг диққат марказида бўлди.
Иштирокчилар ўз нутқида радикализм, терроризм ва жангари экстремизм мафкураси нафақат бир мамлакат ёки муайян минтақа доирасида кенг тарқалгани, балки ушбу жараён миллий чегара билмаслиги ҳақида гапиришар экан, айнан шу сабабли ҳар қандай кўриниш ва шаклдаги терроризм, экстремизмга йўл қўймаслик муҳитини шакллантириш, ушбу хавфли таҳдидларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига кўмаклашадиган сабаб шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.
Маърузачилар ўз чиқишлари давомида Ислом динининг фақат яхшиликни тарғиб қилиши ҳақида сўзлашар экан, унда қайд этилган суралар, ҳадислар мазмун моҳиятини тушунтириб ўтишди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга, маърузачилар томонидан батафсил жавоблар олишди.
Тақдимот сўнгида ташриф буюрганлар томонидан тадбирда фаол иштирок этган тингловчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” номли янги китоблари тақдим этилди.

ТАЙИ Маънавитя ва маърифат бўлими

Saylovda faol ishtirok etish mening fuqarolik burchim

ТАЙЛҚЭИ

  Konstitutsiyada fuqarolarimizning davlat hokimiyati vakillik organlariga saylash va saylanish huquqiga ega ekanliklarining e’tirof etilganligi, shuningdek, ularning ovoz berish huquqi, o‘z xohish-irodasini bildirish tengligi va erkinligi qonun bilan kafolatlanganligi mamlakatimizda xalqaro huquq normalari bilan mustahkamlangan demokratik prinsiplarga og‘ishmay amal qilinayotganligidan dalolat beradi.



Камолот маликалари

ТАЙЛҚЭИ

   Гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келган мана шу кунларда, табиат уйғониб чирой очаётган шукуҳли лаҳзаларда, Тошкент автомобил — йўллар институти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Камолот” ЁИХ бошланғич ташкилоти ташаббуслари билан яна бир катта тадбир ўтказилди. “Камолот” маликаси-2015”  деб номланган ушбу кўрик-танлови 2015 йилнинг 7 март куни институт факулътетларида таҳсил олаётган талаба-қизлар ўртасида “Энг иқтидорли қиз”, “Энг ҳозиржавоб қиз”, “Энг истеъдодли қиз” номинациялари бўйича ташкил этилди. Унда факультетлардан сараланиб олинган 4 нафар талаба-қизларимиз “Камолот” ЁИҲ томонидан тайёрланган шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.